Қайси жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлади?
18 октябр 2013, 16:30 703 кўрилди

 

altЎтказилган 21 турдан кейин 4та жамоа совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Назарий жиҳатдан уларнинг барида чемпион бўлиш учун имконияти бор. Бироқ, "Бунёдкор"ни қувиб ўтиш "Локо", "Насаф" ва "Пахтакор"га осон бўлмаслиги аниқ. Бунинг учун қалдирғочларнинг камида иккита ўйинда очко йўқотиши талаб этилади. Ҳозирда "Бунёдкор"ни қуйи жамоалардан 4 очко ажратиб турибди. 18 октябрь куни пойтахтликлар пешқадамлар учун ноқулай рақиб номини олиб улгурган "Олмалиқ"ни қабул қилишади. Агар "Бунёдкор" бугун ғалаба қозонса, чемпионликни қарийб 90 фоизга нақ қилиб қўйиши мумкин. Зеро, бундан буён улар биргина "Насаф"га қарши оғир ўйин ўтказишади, қолганларида эса кўк-оқларнинг ғалаба қозонишларини башорат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Бунёдкор" ОЧЛ баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлган. Агар чемпионлик ҳам уларга насиб этадиган бўлса, турнирнинг навбатдаги йўлланмаси иккинчи ўрин соҳибига берилади. 

Шархлар
Реклама