Тошкентда «Пахтакор-79» янги мемориал ёдгорлик очилди
12 август 2013, 10:56 641 кўрилди

alt

Ёдгорликни Футбол фаҳрийлари Кенгаши раҳбари Наримон Жалолов ва Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан очиб берди.

Тадбир очилишида футбол мухлислари, вафот этган футболчиларнинг яқинлари ва дўстлари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари, «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Машъал» каби жамоаларнинг футболчилари ва бошқалар иштирок этди.

Маълумот ўрнида, 1979 йили 11 август куни соат 13:35да Днепродзержинскда (Украина) 8400 м баландликда икки Ту-134А самолети тўқнашиб кетади. Уларнинг бири Ташкент-Минск йўналиши бўйлаб учаётган эди. Самолет бортида 84 киши, шу жумладан «Пахтакор»нинг 17 футболчиси бор эди. Иккинчи лайнер Челябинск-Воронеж-Кишинев йўналиши бўйича ҳаракатланаётган эди. Унинг бортида эса 88 нафар йўловчи, жумладан 6 нафар экипаж вакили бор эди. Ўша кунги мудхиш воқеада 178 нафар — 13 нафар экипаж вакили ва 165 йўловчи қурбон бўлган, шу жумладан футбол жамоаси вакиллари ҳам.

Шархлар
Реклама