Темур Кападзе терма жамоага Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаров чақирилмаганига изоҳ берди
19 феврал 2018, 14:00 3647 кўрилди

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Темур Кападзе ўртоқлик учрашувлари учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. 30 нафар футболчи жой олган ушбу таркибга терма жамоанинг тажрибали футболчилари Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровлар киритилмаган. Темур Кападзе Миллий олимпия қўмитаси сайтига берган интервьюсида буни қуйидагича изоҳлади:

— Бу энг аввало келажак учун қилинаётган иш. Чунки ёшларимиз сафида ҳам кучли футболчилар бор. Олдимиздаги илк вазифа таркибни ёшартириб, уларни тайёрлаб бориш. Осиё ўйинлари, қитъа чемпионати, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ва албатта, жаҳон чемпионати турибди. Келишилган ҳолда таркибга Сервер Жепаровни ҳам Азиз Ҳайдаровни ҳам чақирмадик. Таркиб ёшартирилаётгани сабаб ушбу йиғинга уларни бекорга овора қилиб чақириб ўтиришни истамадим. Қолаверса, футболда авлодлар алмашинуви табиий холат. Буни барча профессионал футболчилар тушунишлари, тўғри қабул қилишлари лозим.

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар

Игнатий Нестеров — «Локомотив»

Элдор Суюнов — «Пахтакор»

Ботирали Эргашев — «Пахтакор»

Жавоҳир Илёсов — «Машъал»

Ҳимоячилар

Виталий Денисов — «Локомотив» (Россия)

Анзур Исмоилов — «Чанчун Ятай» (Хитой)

Ислом Тўхтахўжаев — «Локомотив»

Шуҳрат Муҳаммадиев — «Локомотив»

Олег Зотеев — «Локомотив»

Умар Эшмуродов — «Насаф»

Фаррух Сайфиев — «Пахтакор»

Шерзод Аъзамов — «Пахтакор»

Акмал Шораҳмедов — «Пахтакор»

Акром Комилов — «Бунёдкор»

Рустам Ашурматов — «Бунёдкор»

Достон Турсунов — «Нефтчи»

Ярим ҳимоячилар

Элдор Шомуродов — «Ростов» (Россия)

Фозил Мусаев — «Жубило Ивата» (Япония)

Одил Аҳмедов — «Шанхай СИПГ» (Хитой)

Отабек Шукуров — «Шаржа» (БАА)

Икром Алибоев — «Локомотив»

Сардор Рашидов — «Локомотив»

Сардор Мирзаев — «Локомотив»

Одил Ҳамробеков — «Насаф»

Жалолиддин Машарипов — «Пахтакор»

Жасур Яхшибоев — «Пахтакор»

Достон Ҳамдамов — «Бунёдкор»

Жавоҳир Сиддиқов — «Қўқон-1912»

Ҳужумчилар

Темурхўжа Абдуҳолиқов — «Ас-Сайлия» (Қатар)

Марат Бикмаев — «Локомотив»

Кенгайтирилган таркиб вақт ўтиб, асосий кўринишга келади ва жамоа 19 март куни Тошкентда йиғилиб, 20 март куни Марокашга йўл олади. Сенегалга қарши ўйин 23 март куни, Марокашга қарши беллашув 27 март куни бўлиб ўтади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама