Сервер Жепаров "Локомотив"да қолади
11 янвuary 2017, 17:08 949 кўрилди

alt

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив»клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

2017 йилга мўлжалланган режалар юзасидан «Локомотив» клуби директори ўринбосари Тўлабек Акрамов «Интерфутбол» нашрига берган интервьюсида Жепаров жамоада қолишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе каби футболчилар билан имзоланган шартномалар якунига етган. Ушбу футболчилар билан келишувни узайтириш бўйича музокара олиб борилмоқда ва яқин кунларда янги шартномалар имзоланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама