Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин
10 янвuary 2017, 13:28 841 кўрилди

alt

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини яна хорижда давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақдаги хабарлар республикамиз спорт нашрларида эълон қилинди.

Хабарларга қараганда, Эроннинг "Истиқлол" клуби Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин. 

Сервер Жепаров фаолияти давомида Жанубий Корея, Саудия Арабистони клубларида тўп сурган. Айни пайтда футболчи "Локомотив" сафида БААдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама