Самвел Бабаян жамоаси Эронга мағлуб бўлди
12 июн 2017, 23:55 4293 кўрилди

alt

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Эрон футболчиларига қарши майдонга тушди.

Беллашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Станислав Андреев жароҳат олди. Унинг ўрнига Даврон Ҳошимов ўйинга киритилди.

Мусобақанинг 23-дақиқасида ҳисоб очилди. Эронлик Сардор Азмун биринчи голга муаллифлик қилди. Эрон – Ўзбекистон: 1: 0.

Иккинчи бўлимда уммонлик ҳакам Аҳмад ал-Каф Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади. Бироқ Масъуд Шожайи пенальтидан гол ура олмади. Ўйиннинг 53-дақиқасида Ўзбекистон таркибида ўйинчилар алмаштирилди. Вадим Афонин ўрнига Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди.

Ҳисобни очган эронлик футболчи Сардор Азмун Азиз Ҳайдаровга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.

Иккинчи бўлим якунланишига оз қолганда (88-дақиқа) Меҳди Таремий ҳисобни оширди. Эрон - Ўзбекистон: 2:0.

Шундай қилиб, Эрон Осиё мамлакатларидан биринчи бўлиб Жаҳон чемпионати - 2018га йўлланмани қўлга киритди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Sharxlovchi
  07 июл 2017, 17:20
O'zi har doim shunaqa bo'lgan. O'zbekiston terma jamoasi yaxshi o'ynashi uchun biz nima qilishimiz kerak? Sportda ba'zan aql ba'zan texnika yordam beradi deyishadi. Ammo biz ikkalasiniyam ko'rmayabmiz...!!! Terma jamoa judayam yaxshi faqat sastavni buzayotgan Babayanga hayron qolmadim...
Мехмон
  21 июн 2017, 08:29
ЁШЛАР К.К МАЙДОНГА РАҚОБАТ ҚАНИ ЁКИ ХАММА ТАНИШ БИЛИШЛИК БЎЛИБ КЕТГАНМИ. ТАНИШ БИЛИШ Б.Б КЕТГАН БЎЛСА ХАММА ФЕДЕРАТЦИЯНИ ПРЕЗИДЕНТГА ЁЗИШ К.К кетаётган харажатларга еътибор бермаса ёшларга йўл йоқми европанинг термаларида хар ўйинда хар хил футболчилар ўйнашади биздачи даврон хошимов станислав, сергеев кимга к.к уларни. халқни қарғиши ёмон мен чидолмиман давлатимизнинг бундай шароитини кўр-кўрона билиб туриб қадрига етмаслик
Мехмон
  17 июн 2017, 10:10
Буларни дарди футболда яхши натижа курсатиш емас !
Сенларга кетаётган милион милион пуллар хайф!
Меҳмон
  14 июн 2017, 18:57
Бабаяан КАПИТУЛЯЦИЯ!!!!!!
Меҳмон
  14 июн 2017, 18:55
Бабаяннинг терма жамоага рахбарлик килиши, унинг савиясидаги лавозим эмас. Тезда бу хатони кейинги натижалар кандай булишидан каттийназар, уни алмаштириш лозим.
Мехмон
  13 июн 2017, 18:31
Бабаянни, Сергеевни орияти, виждониям йуғакан, Обўсини борида қўлини кўтариб кетиш вақти ўтиб хам кетди. Миллатни бунчалик обрусизлантиришга уларни хаққи йўқ, яна имконият бор деганига инсонни қонини қайнайди. Кимларнидир характери хатти харакати учун бутун бошли Мухлислар зарар кўрмаслиги керак. Афсуски Халқимиздан йиғилган маблағларни очиқдан-очиқ хавога совураётганларни хали уволи бордир.
Мехмон
  13 июн 2017, 08:37
Ўзбекистон Миллий терма жамоамизнинг ўйини умуман қониқарсиз, Бабаян термадан кетиши керак улар Ўзбекистон шаънига нолойиқ ўйин қилишмоқда агар Жанубий Корея 13.06.2017 йил куни Қатарни ютса умуман умид йўқ. Бабаян OUT!!!!!!!!!!!!!!!!!
Реклама