Садриддин Сайматов Испанияда ўтган жаҳон чемпионатида вице-чемпион бўлди
31 октябр 2017, 16:15 551 кўрилди

alt

Испаниянинг Тенерифе шаҳрида олимпия оиласига мансуб каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Садриддин Сайматов финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди, деб ёзади "Оламспорт".  

Маълумот учун, Сайматов жами 5 та Премьер-лига мусобақаларининг 4 тасида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлган. Айнан мана шу натижаси эвазига у ҳақли равишда 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси деб топилган.

.UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама