Рўзиқул Бердиев БААга борадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибини эълон қилди
06 ноябр 2017, 13:28 1753 кўрилди

alt

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон МТЖ 14 ноябрь куни БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўртоқлик ўйинига миллий терма жамоани Рўзиқул Бердиев олиб боради.

Мазкур ўртоқлик ўйинига тайёргарликни миллий терма жамоа аъзолари 10 ноябрь куни Тошкентда бошлайди ва 12 ноябрда БААга жўнаб кетишади.

Федерация хабарига кўра, Рўзиқул Бердиев БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига айни пайтда ўз позицияларида Ўзбекистонда энг кучли бўлиб турган 23 нафар футболчини жалб қилди. Бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қарор қилган.

БААга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф қилинган футболчилар рўйхати қуйидагича:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”);

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).

БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  06 ноябр 2017, 17:56
Карияларни хамда Бабаянни эркатойларини кушмасдан тугри таркиб тузилган.
Реклама