Равшан Эрматов ОЧЛ финали дастлабки учрашувини бошқаради
03 октябр 2013, 15:57 549 кўрилди

altОсиё Футбол Конфедерацияси ОЧЛ бу йилги мавсуми финал ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, «ФК Сеул» (Жанубий Корея) ҳамда «Гуанчжоу Эвергранд» (Хитой) клублари ўртасидаги финалнинг дастлабки ўйинини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эрматовга қанотларга Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баходир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам беришади. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко эса, учрашувда заҳира ҳаками вазифасини бажаради, деб хабар беради ЎФФ.

«ФК Сеул» ҳамда «Гуанчжоу Эвергранд» клублари ўртасидаги ОЧЛ финали дастлабки ўйинига 26 октябрь куни «ФК Сеул» мезбонлик қилади.

Шархлар
Реклама