"Пахтакор" стадионининг янги лойиҳаси концепцияси устида хориж компаниялари билан маслаҳатлашилмоқда
30 октябр 2017, 12:56 624 кўрилди

alt

Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадиони ўрнида янги, усти ёпиқ ўйингоҳ қурилиши ҳақида аввал хабар берилганди.

“Пахтакор” футбол клуби сайтида маълум қилинишича, ҳозирги кунда клуб раҳбарияти янги стадион лойиҳаси концепцияси устида ишламоқда. Ушбу жараён юзасидан қуйидаги компаниялар билан мулоқот ва маслаҳатга киришилган.

• Renaissance Construction (Туркия) – лойиҳа: «Treblus» (Ливия)

• Arena Com (Германия) – лойиҳалар: «Зенит Арена» (Россия), «Maksimir» (Хорватия)

• Oberhofer Stahlbau (Австрия) – лойиҳалар: «Bunyodkor stadioni» (Ўзбекистон), «Forumlar saroyi» (Ўзбекистон)

• Saraiva+Associados (Португалия) – лойиҳалар: «Baghdad Stadium» (Ироқ), «Naval 1 Maio Soccer Stadium» (Португалия), «Hradec Kralove Soccer Stadium» (Чехия).

Қуриладиган стадионнинг бошланғич лойиҳалари “Пахтакор” ФК сармоядори SFI Management Group кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун юборилган.

Улар орасидан энг яхши лойиҳа стадионни қуриш учун танлаб олинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама