"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов мухлисларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди
21 ноябр 2017, 13:36 1193 кўрилди

alt

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти дарвозабон Александр Лобанов жаримага тортилганини маълум қилади.

Клуб расмий сайти хабар беришича, "Пахтакор" дарвозабонининг Қаршидаги ўйиндан кейин ўзини тутиши борасида йиғилиш ўтказилган. Унда Лобановнинг "Насаф" билан беллашувдан сўнг мухлислар провокациясига жавоб қайтариб, уларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлгани кўриб чиқилган. Якунда Лобановга нисбатан зарур чора кўрилиб, моддий жарима белгиланган. Бундай вазият яна рўй берган тақдирда кескинроқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Александр Лобанов "Пахтакор" футбол клуби ҳамда мухлислардан бунинг учун кечирим сўради ва бундай ҳодиса бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди, дейилади клуб баёнотида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  11 декабр 2017, 12:02
Ёлгончи
Реклама