От спорти бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
30 август 2013, 12:30 1151 кўрилди

alt

Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клуби мезбонлик қилган мусобақанинг конкур – тўсиқлардан от сакратиш баҳсида тажрибали чавандозлар билан бирга ёш спортчилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этди.
 
Баландлиги 120 сантиметрлик тўсиқлардан от сакратиш бўйича пойтахтлик чавандозлар – Оқил Собиржонов биринчи, Аъзам Толиббоев учинчи ўринни эгаллаган бўлса, самарқандлик Владимир Шмелев кумуш медални қўлга киритди. 125 сантиметр баландликдан от сакратишда эса Аъзам Толиббоев бу сафар олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни пойтахтлик Нуржон Туёқбоев ва Тошкент вилояти вакили Исожон Содиқов эгаллади, деб хабар беради ЎзА.
 
Отни 130 ва 140 сантиметр баландликлардаги тўсиқлардан сакратишда пойтахтлик тажрибали чавандоз Хуршид Олимжонов иккита олтин медалга сазовор бўлди. Қолган совринли ўринлар пойтахтлик Ғайрат Назаров, Мирзоҳид Мусаев, Искандар Йўлдошев ва самарқандлик Владимир Шмелевга насиб этди.
 
Шархлар
Реклама