Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 йилги мавсуми учун қуръа ташланди
13 декабр 2016, 18:11 1251 кўрилди

alt

Бугун, 13 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё клублари ўртасидаги энг нуфузли турнирнинг келаси йилги мавсумида Ўзбекистоннинг уч клуби иштирок этади.

Қуръа натижаларига кўра, Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари ўтиш учрашувларида қатнашади. 

“Насаф” мусобақадаги иштирокини 31 январь куни Ўзбекистонда Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

“Бунёдкор”нинг турнирдаги учрашуви 7 феврал куни сафарда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубига қарши ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама