Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларга умрбод маош тўланади
10 август 2017, 23:01 1127 кўрилди

alt

10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларига тўланадиган ойлик тўловлар ва уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш миқдорлари белгиланди. Шунингдек, қарорда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилиши назарда тутилган.

Ҳужатда юқори маҳоратли спортчилар узлуксиз равишда ўқув-машғулот жараёнида бўлишларини таъминлаш мақсадида, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида сиртқи бўлим очиш юзасидан аниқ таклиф киритиш белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли махсус ўқув курслари ташкил этилиши ва Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли равишда рухсат бериш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига хусусий спорт муассасаларини барпо этиб, ўзларининг маҳорат мактаблари фаолиятини кенг йўлга қўйиш имкониятини яратиш мақсадида уларга “ноль” қийматида бинолар бериш, ер ҳамда банклардан кредитлар ажратиш, бошқа имтиёзлар бериш юзасидан зарур чоралар кўриш белгиланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  11 август 2017, 11:31
Ана энди Ўзбек миллати ким экинлигини дунёга кўрсатиш Сиз азиз спортчиларимиз гарданидаги катта масъулият. Халқ ва Президент ишончини фақат ва фақат оқлаш керак. Олға
Мехмон
  11 август 2017, 11:30
Рахмат сизга юр боши таьзим сизга юрт боши дуне турганча туринг ва умр куринг хурмптли юрт бошимиз ШАВКАТ ОТА!!!!!!!!!!!!
Мехмон
  11 август 2017, 09:05
Э, койил!!!
Бунакаси ЕР юзи пайдо булгандан бери булмаган !!!
Гарчи спортчи булмасамда ушбу
Карори учун Президентимиздан
МИННАТДОРМИЗ !!!
Жаноби Президент СИЗ дунёда
Ягонасиз!!! Офарин!!!
Реклама