Оксана Чусовитина жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
18 март 2017, 17:15 1414 кўрилди

alt

Ўзбекистонлик афсонавий спортчи Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради trend.az.

Спортчимиз финалда 14,333 балл тўплади, ундан кейинги ўринларни Австралия (14,067) ва Словения (13,750) вакиллари эгаллашди. 

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон Кубоги 16 мартдан Озарбайжон пойтахтида бошланган эди. Мусобақаларда 23 мамлакатнинг 100 нафардан ортиқ спортчилари иштирок этишди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 март 2017, 18:37
Койил
Реклама