Оксана Чусовитина катта спортдан кетмайди
07 октябр 2013, 13:32 699 кўрилди

alt

Оксана Чусовитина - "Буни спорт дейдилар, унда ҳар нарса бўлиши мумкин. Асосийси, мен соғ-саломатман. Хатоларимни ва нималар устида ишлашим кераклигини яхши биламан. Шундай экан, олдинга интилишда давом этавераман. Бундан бир йил аввал Лондонда, гимнастикадан кетишим ҳақида эълон қилгандим. Лекин кейинроқ фикримни ўзгартирдим. Аёллар ўзи шунақа бўлишади: бир гапни айтиб, кейин ундан қайтаверишади. Узоқ вақт мобайнида Германияда шуғулландим ва мана ҳозир яна она Ватаним Ўзбекистондаман. Бу ерда ҳаммаси аъло даражада. Шу ерда спортчилик фаолиятимни бошлаган эдим, насиб қилса уни  шу жойда якунлайман. 
 
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Оксана Чусовитина халқаро миқёсдаги фаолиятини 1991 йилда бошлаган бўлиб, 20 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ўзининг юқори спорт формасини сақлаб келмоқда. 
У олтита Олимпиадада иштирок этган дунёдаги ягона гимнастикачи ҳисобланади. Фаолияти давомида собиқ иттифоқ, МДҲ, Ўзбекистон ва Германия терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 
 
Шу йилнинг март ойида Халқаро гимнастика Федерацияси Ижроия Қўмитаси йиғилишида Оксана Чусовитинанинг халқаро мусобақаларда яна Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиши ҳақидаги аризаси маъқулланган эди. Тажрибали спортчи орадан кўп ўтмай иккита халқаро турнирда иштирок этиб, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди.  
 
Шархлар
Реклама