ОК-2015. Ўзбекистон миллий термаси Вьетнамга қарши оқ либосда ўйнайди
15 ноябр 2013, 11:38 907 кўрилди

altБугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаш баҳслари доирасида Вьетнамга қарши меҳмонда тўп суради. 

Вакилларимиз мусобақанинг "Е" саралаш гуруҳида иштирок этмоқда ва ўтказилган 3 та турдан кейин 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Гонконг терма жамоаси ҳисобида ҳам шунча очко бор. Бугун бизга қарши тўп сурадиган вьетнамликлар ҳозирча биронта очко жамғара олишмаган. Назаримизда 3та ўйинда ғалаба қозонган БАА термаси амалда гуруҳ пешқадамлигини ҳал қилиб бўлди. Араблар Тошкентда мағлубиятга учрасаларда, қолган икки терма жамоага очко улашмасалар керак. 

Гарчи бугунги рақиб унча кучли бўлмасада, ўз майдонида жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш мумкин. Бунга Вьетнам матбуотида ёритилаётган хабарлар дарак бермоқда. Уларда ёзилишича Ўзбекистонга қарши катта куч ташланар ва мезбонлар майдоннинг ҳар бир нуқтасида назорат ўрнатишмоқчи экан. 

Миржалол Қосимовнинг таъкидлашича эса ушбу ўйинда Ўзбекистон фаворитдир. Демак , мазкур қизиқарли ўйин Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади. Унда Ўзбекистон оқ, майдон эгалари қизил либосда ҳаракатланишади.

 

Шархлар
Реклама