Одил Аҳмедов: Маошим камайтирилишига розиман
08 август 2013, 10:24 678 кўрилди

alt- Одил, кечаги янгиликлар борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳайрон қолдим албатта.

- "Анжи"да қоласизми?

- Ҳа. Ҳозирча қоламан.

- Бироз вақт олдин сизнинг "Арсенал"га ўтишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди...

- Ҳозирча бошқа клублардан таклиф бўлгани ҳақида ҳеч нарса эшитганимча йўқ.

- "Анжи"даги маошингиз камайтирилишига тайёрмисиз?

- Бу ўринда нима ҳам қилиш мумкин? Албатта тайёрман.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Анжи"нинг янги бош мураббийи Гаджи Гаджиев томонидан Одилни жамоада олиб қолиш истаги борлиги ҳақида хабар тарқалганди.


Манбаа: www.sovsport.ru

Шархлар
Реклама