Одил Аҳмедов 6 млн. евро эвазига «Арсенал»га ўтиши мумкин
07 август 2013, 10:42 638 кўрилди

altБу куни кеча жамоа хўжайини Сулаймон Керимов «Анжи» жамоаси юлдуз футболчиларини сотиши ҳамда клуб бюджетини қисқартиришини ва бундан кейин асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратишини овоза қилганидан сўнг маълум бўлди. Маълумотларга қараганда, Керимов бундай қарорга Россия терма жамоаси сардори ҳамда «Анжи» ярим ҳимоячиси Игор Денисов легионер жамоадошлари билан тортишиб қолганидан ва жамоада ички муҳит бузилганидан сўнг келган.

Спортга ихтисослашган sports.ru интернет-нашрининг хабар беришича, transfermarkt.com агар Одил Ахмедов жамоани тарк этадиган бўлса, «Арсенал»га ўтиши мумкин деб тахмин қилган. Футболчининг баҳоси 6 млн. евро, дея таъкидланмқода. Шунингдек, жамоани легионерлар ҳамда етакчи футболчилар тарк этадиган кўринади.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

Шархлар
Реклама