"Нурафшон" футбол клуби Биринчи Лигадан четлаштирилди
30 октябр 2017, 14:44 327 кўрилди

“Нурафшон” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Ўзбекистон Биринчилиги қатнашчилари сафидан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзПФЛнинг расмий сайти хабар қилади.

Хабарга кўра, “Нурафшон” ПФК 27-тур доирасидаги “НБУ-Осиё”га қарши баҳсга ҳамда 35-тур доирасидаги “Норин” клубига қарши баҳсларга ташриф буюрмагани ҳамдафутбол клуби директори Д. Каримовнинг молиявий етишмовчиликлар тўғрисида йўллаган мактубига асосан Биринчи Лигадан четлаштирилган. 

Мусобақа регламентининг 4.26 бандига асосан “Нурафшон” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги сабабли қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Клуб ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама