"Навбаҳор-Лочинлар" футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга футболчилик фаолиятидан четлатилди
24 октябр 2017, 15:19 461 кўрилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси бюроси қарорига мувофиқ “Навбаҳор-Лочинлар” футболчиси Ойбек Қиличевга нисбатан 10 миллион сўм жарима тайинланди ва у 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар қилади.

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтган ўйинда “Навбаҳор-Лочинлар” (Наманган) аъзоси Қиличев рақиб футболчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар қилган. 

Маълум қилинишича, ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелдаги 2-сонли ва 24 майдаги 5-сонли қарорларга кўра Ойбек Қиличевга нисбатан интизомий чоралар кўрилган ва жарималар қўлланилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама