"Насаф" клуби 100 млн сўм, "Пахтакор" 50 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
22 ноябр 2017, 11:49 1136 кўрилди

alt

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Тартиб-интизом қўмитаси 19 ноябрь куни Олий Лига 29-тури доирасида Қарши шаҳрида ўтган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолатни ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар беради.

Ўйиндан сўнг  Александр Лобанов майдонни тарк этар экан “Насаф” клуби мухлислари унинг шаънига нолойиқ сўзларини йўллаб, ҳақорат қилишган. "Пахтакор" дарвозабони эса бунга ноўрин ҳаракатлар билан жавоб қайтарган. Мазкур ҳолат ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилгач, футболчи Александр Лобановнинг ҳаракатлари сабаб унинг жамоаси 50 000 000 (эллик миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Ўз навбатида, “Насаф” клуби мухлисларининг мухлислик маданиятига зид ҳаракатлари сабабли жамоа 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Агар келгусида шундай ҳаракатлар такрорланадиган бўлса, ҳар икки клуб бунданда кескинроқ тарзда жазоланади. Жумладан, "Насаф" клуби мухлислари томонидан шундай ҳаракатлар такрорланса, жамоа келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказади.

Аввалроқ, "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти дарвозабон Александр Лобанов мухлисларга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракати учун жаримага тортилганини маълум қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Абуасил
  22 ноябр 2017, 18:22
Бечора Насаф. Нима қиласан "Пахтакор"дай буюк "профессионал" командани келиб-келиб 4:0 га ютиб-ааа. www.kun.uz да бир журналист яхши мақола ёзди: Р.Эрматов бу ўйинда ҳакамлик қилсин, деб. Журналист тўғри ёзганди, жаноб Эрматовнинг шарофати билан Пахтакор ютарди, Насафни унинг мухлислари бир-икки сўкарди, зато пул чўнтакда қоларди. ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси, агар иккала командага ҳам бир хил жарима қўллаганда эди, ҳар ҳолда адолатли қарор бўлди, дейиш мумкин эди. Қанийди, ЎФФ деган барака топкур, "2017 йилнинг энг кўп мухлис иштирок этган ўйини" номенацияси жорий этиб, шу ўйинга кирган мухлислар сонини эътиборга олиб, Насафга 50.000.000 сўм мукофот тўлаворса. Шунда, балким тарози ҳар ҳолда инсофли бўларди.
Мехмон
  22 ноябр 2017, 11:58
Агар жарима қўллаш зарур бўлса, жарималарни аксинча қилиш керак эди. Пахтакор клубида футолчи номига номуносиблар (умуман футболга алоқаси йўқлар деса ҳам бўлади) ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Олдинлари Пахтакор стадионига мухлислар кўп ташриф буюрар эди, чунки ўйинда мазмун бор эди. Ҳозир Дамас автомашинаси, Iphone телефони берилади деса ҳам ҳеч ким тушмаяпти. Сабаби футбол ўйинининг савияси жуда паст. Буни профессионал клуб ўйини деб бўлмайди.
Реклама