Нанкиндан яна медаллар
20 август 2013, 10:20 713 кўрилди

alt81 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Муҳриддин Мирзаёров Бирлашган Араб Амирликлари вакили Саиф Алзаабий, қатарлик Фади Тавфиқ, қирғизистонлик Ермек Сариев ва эронлик Имон Никехбални мағлубиятга учратиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Қизлар мусобақасида 63 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Турсунпошша Нурметова учинчи ўрин учун ўтказилган беллашувда мўғулистонлик Хонгорзул Баттулгани соф ғалаба билан енгиб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медаль қўшди.

Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувлари якунларига кўра, бир олтин, иккитадан кумуш ва бронза, жами бешта медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.

Шархлар