Нанкиндан бронза медали
21 август 2013, 14:36 739 кўрилди

altЎсмирлар ўртасида тўппончадан 10 метр масофага ўқ отишда йигирма мамлакатдан 33 нафар мерган ўзаро рақобатлашди. Спортчилар саралаш беллашувларида 60 донадан ўқ отди ва энг яхши натижа кўрсатган саккиз нафари финалда медаллар учун курашни давом эттирди, деб хабар беради ЎзА.

Финалда жами 174,7 балл жамғарган Рефат Гирфанов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, теннис бўйича аралаш жуфтликлар ўртасидаги ўйинларни иккинчи даврадан бошлаган Жўрабек Каримов ва Арина Фольц дуэти қатарлик Абдулла Ал-Маҳмуд ва Олла Муродни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, биринчи бўлиб, чорак финалга йўлланма олди.

Ўзбекистон спорт делегацияси айни пайтгача бир олтин, икки кумуш ва уч бронза, жами олтита медаль жамғарди.

 

Шархлар
Реклама