Нанкинда футбол бўйича қизлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди
27 сентябр 2013, 15:26 908 кўрилди

altЧемпионат финал босқичида қитъамизнинг 12 мамлакати терма жамоаси футболчилари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Мусобақа қоидасига кўра, ўз гуруҳида ғолиб чиққан жами тўрт терма жамоа ярим финалда қатнашади. Мазкур чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган уч мамлакат терма жамоаси 2014 йили Коста-Рикада 17 ёшгача қизлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

Қитъа чемпионатининг финал босқичида илк маротаба иштирок этаётган 16 ёшгача қизлардан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси “С” гуруҳидан чиқиш учун Жанубий Корея ва Таиланд футболчилари билан рақобатлашмоқда. Гулнора Аъзамова бош мураббийлик қилаётган жамоамиз дастлабки турда Жанубий Корея вакилларига қарши тўп сурди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Шархлар
Реклама