Наманганлик мактаб ўқувчиси таэквандо бўйича халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди
30 сентябр 2013, 17:59 703 кўрилди

altДавлатбой Хошимов ҳозирда бешинчи синфда ўқийди, ёши 10 да. Узинформнинг маълум қилишича, Давлатбой халқаро турнирда биринчи бор қатнашибоқ совриндорга айланди. Ҳозирга қадар унинг ҳисобида таэквандо бўйича мамлакат чемпионатлари ва миллий кураш турларида жами 9 та медал бор бўлиб, Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони ҳисобланади.

uz24.uz маълумоти.

Д. Хошимов мазкур спорт билан 5 ёшидан бери шуғулланиб келади, шу билан бир қаторда ўзбек кураши мусобақаларида ҳам омадли иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилнинг ноябр ойида Эронда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Давлатбой мураббийининг сўзларига кўра, у китоб мутолаа қилиш ва футбол ўйнашни хуш кўради ва Мадриднинг "Реал" жамоасига мухлислик қилади. Шунингдек, компьютер ўйинларига бефарқ эмас.

Оилада кенжа фарзанд, икки опаси ва бир акаси бор.

Шархлар
Реклама