Наманганда кураш бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди
21 август 2013, 09:49 590 кўрилди

altЎзАнинг хабар беришича, эркаклар ўртасида эркин йўналишда Наманган вилоятидан Абдурасул Ҳабибуллаев, Ғиёс Мамасиддиқов, Дониёр Қорабоев, Тошкент шаҳридан Элбек Сотиболдиев, Бобур Тўхтасинов, Хоразм вилоятидан Қудрат Бозорбоев, Тошкент вилояти вакили Нуриддин Муҳаммадов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Классик йўналишда наманганлик Абдулла Тоҳиров, Андижон вилоятидан Азизбек Ашуралиев, Ҳусниддин Рўзиев, Муҳриддин Маҳмудов, Тошкент шаҳридан Зайлобиддин Ортиқов, Нозим Иброҳимов, Фарғонадан Зоҳид Исмоилов, Тошкент вилоятидан Ғолиб Аҳмедов биринчи ўринни эгаллади.

Хотин-қизлар иштирокидаги баҳсларда наманганлик Дилноза Орифжонова, Наргиза Ҳамдамова, андижонлик Гулхумор Дадабоева, Тошкент шаҳридан Нафиса Аҳмаджонова, фарғоналик Сабоҳат Шералиевага тенг келадигани топилмади.

Ғолиблар белбоғли кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида қатнашади.

Шархлар
Реклама