Москвадаги «Олимпийский» спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди
07 октябр 2013, 12:14 1278 кўрилди
altВладимир эса ўз навбатида оралиқ масофани сақлашга ҳаракат қилди ва хавф туғилганда дархол клинчга кириб олаверди. 
 
Иккинчи раунд - нокдаун
Иккинчи раунднинг охирида чап томондан берилган кучли зарбани ўтказиб юборган Поветкин нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Бироқ боксчи дархол ўрнидан туриб, жангни давом эттиришга ўзида куч топа олди. 
 
Боксчилар “ўртани совутиб” қўйишди
Нокдаундан кейин жанг сурати бироз пасайди ва томошабинлар хавфли вазиятларга деярли гувоҳ бўлишмади. Поветкин рақибини яқинроқ масофадан қарши олишга ҳаракат қилган бўлса, Кличко бунга имкон қадар йўл қўймасликка уринди ва клинч орқали вазиятни юмшатишнинг уддасидан чиқди. Умуман ушбу раундларда эътиборга молик ҳеч нима юз бермади. 
 
7 - раунд. Поветкиннинг накдаунлари
Еттинчи раундда Поветкин уч марта нокдаунга учради. Шундай сўнг, Кличко ўз сценарийси асосида курашни давом эттирди: рақибни масофада ушлаб туриш, яқинлашганда клинчга кириш шулар жумласидан.
11-раундда ўйин рефериси Владимирдан рақибини доимий равишда итаргани учун очко олиб ташлади. Сўнгги раунд эса деярли аввалгиларини такрорлади, дейиш мумкин. Александр олдинга ҳаракат қилишда давом этди ва масофадан зарбалар беришга уринди, Владимир эса кўп ҳаракат қилди ва аниқ чап қўл зарбалари билан ажралиб турди. 
 
12 раунд натижаларига кўра, уччала ҳакам ҳам Кличконинг 119-104 ҳисобиди ғалаба қозонганини эълон қилди. Шу тариқа украиналик боксчи навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. 
Шархлар
Реклама