Миржалол Қосимов: «Барча айбни ўз бўйнимга оламан»
11 сентябр 2013, 10:01 803 кўрилди

altБу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар беради.

«Мухлислар учун барчадан узр сўрайман. Йигитларга раҳмат. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, барча айбни ўз бўйнимга оламан», - дейди Қосимов.

«Жаҳон чемпионатига чиқишни истаган эдик. Аммо, вазифа бажарилмади. Барча айбни ўз бўйнимга олган ҳолда истеъфо сўрайман. Жамоага янги қон керак», - дея қўшимча қилди Қосимов.

«Эндиликда, фақат Осиё Кубоги саралаши ҳақида ўйламасдан, кейинги саралаш кампанияси ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлсилардан узр сўрайман. 2005 йилда ҳам шундай аламли тарзда мағлубиятга учраган эдик. Бугун ҳам ҳудди шундай аламли мағлубият бўлди».

«Футболчиларга ҳеч қандай эътирзим йўқ. Гуруҳ баҳсларида ҳам, плей-офф ўйинларида ҳам боримизни берб, оҳиригача ўйнадик», - дейди Миржалол Қосимов.

Шархлар
Реклама