Миржалол Қосимов Козоғистон терма жамоасига номзод мураббийлар рўйхатида
27 сентябр 2013, 17:23 842 кўрилди

Гап шундаки, номзодлар орасида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам бор.

Ҳозирча, деб ёзади "sports.kz", яна бир номзод Владимир Мухановнинг бош мураббий этиб тайинланиш эҳтимоли юқори.

Муханов ва Қосимовдан ташқари, қуйидагилар ҳам номзодлар орасидан жой олган:

Арно Пайперс, Йоан Андоне, Виктор Кумиков, Владимир Вайсс, Талгат Байсуфинов, Виктор Пасулько, Миржалол Қосимов, Дмитрий Огай, Петр Нейштетер.

Эслатиб ўтамиз, Иордания билан ЖЧ-2014 саралаш босқичининг плей-офф баҳсларидан кейин Миржалол Қосимов истеъфо сўраган эди. Бироқ УФФ Президенти Мираброр Усмонов истеъфо аризасини қабул қилмай, мураббийни фикрини ўзгартиришга кўндирган.

Шархлар
Реклама