Миллий терма жамоа Амманда илк машғулотларини ўтказди
06 сентябр 2013, 12:25 742 кўрилди

altМиржалол Қосимов шогирдлари 5 сентябрь куни ўйин бўлиб ўтадиган Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида дастлабки машғулотларини ўтказди. Машғулотларда миллий терма жамоа делегация раҳбари Асқар Толибжонов ҳамда Миллий терма жамоалар техник директори Рустам Акрамовлар иштирок этишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси.

Таъкидлаш жоиз, 5 сентябрь куни миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ўз таваллуд кунини нишонлади. Миллий терма жамоа сафида кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган ярим ҳимоячини бутун терма жамоа футболчилари ва мураббийлари номидан бош мураббийи Миржалол Қосимов табриклади.

Иорданияга қарши ўйиндан олдин ўтказилган машғулотларда таркибдаги барча футболчилар ҳаракат қилди.

Маълумот ўрнида, 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Миржалол Қосимов, рақибнинг ўз уйидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси уни чўчита олмаслигини таъкидлаган эди. Худди шу куни ўтказилган терма жамоа менежерлари иштирокидаги митингда 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда жамоалар қандай рангли либосларда ўйнашига ойдинлик киритилди.

 

Шархлар
Реклама