«Локомотив» кутилмаганда «Қизилқум»га имкониятни бой берди
28 август 2013, 10:50 630 кўрилди

altМусобақа жадвалида сўнгги поғонада бораётган «Қизилқум» футболчилари чемпионат пешқадами – пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини хушнуд этди. Наврўзбек Олимов ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол киритиб, жамоасига уч очко келтирди.

«Темирйўлчи»ларнинг кутилмаган мағлубиятидан «Бунёдкор» унумли фойдаланди. Пойтахтда Фарғонанинг «Нефтчи» футболчиларини қабул қилган Миржалол Қосимов шогирдлари Жасур Ҳасановнинг пенальтидан киритган голи эвазига очколари сонини 41 тага етказиб, яна биринчи ўринга кўтарилди.

Жорий мавсум чемпионлик учун курашаётган «Насаф» Қаршидаги учрашувда Жиззахнинг «Сўғдиёна» футболчиларини 4:2 ҳисобида енгди. Гулистондаги баҳсда «Гулистон» вакиллари бир соатдан кўпроқ вақт мобайнида «Пахтакор»дан икки тўп фарқи билан олдинда борганига қарамай, якунда пойтахтликларга мағлуб бўлди. Тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устун бўлган «пахтакор»чилар Дилшод Шарофиддинов, Анвар Солиев ва Владимир Козакнинг аниқ зарбалари туфайли уч очкони қўлга киритди – 2:3.

«Бухоро» чемпионат аутсайдерларидан Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини 3:2 ҳисобида енгди. Тошкент вилояти «дерби»сида “Олмалиқ” футболчилари «Металлург»дан 2:1 ҳисобида устун келди. Наманганнинг «Навбаҳор» ва Самарқанднинг «Динамо» жамоалари баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шархлар
Shohjahon
  28 август 2013, 20:42
Nimaga kutilmagan natija ekan? Navoiyliklar bu g`alabani necha yillardan beri kutishayotgan edi
Реклама