Криштиану Роналду "2016 йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди
10 янвuary 2017, 11:15 684 кўрилди

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қўлга киритди. У «Барселона»ҳужумчиси Лионель Месси ва «Атлетико» тўпурари Антуан Гризманни ортда қолдирди.

Ғолибга совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди, деб хабар беради stadion.uz.

Йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган «Ференц Пушкаш» номидаги совринни Малайзиянинг «Пулау Пинанг» клуби футболчиси Файз Субрий киритди. 

Йилнинг энг яхши мураббийи деб «Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери эълон қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама