Карло Анчелотти: Криштиану Роналду ҳимояга ёрдам бериши шарт эмас
02 август 2013, 20:45 672 кўрилди

alt"Криштиану Роналду ҳимоявий ишлар билан кўп шуғулланмаслиги керак. У тўп бизнинг жамоада бўлганида ҳужум қилишга тайёр бўлиши лозим.

Криштиану ўзини майдонда эркин ҳис қилмоғи лозим. Унинг майдондаги ўрнини ўзгартиришга эҳтиёж сезмаяпман.

Бизда ҳужумда Криштиану бор. У бу борада дунёнинг энг кучли футболчисидир. Шунингдек яна Бензема, Мората, Хесе каби футболчилар ҳам бор. Албатта бошқа жамоаларда ҳам кучли ҳужумчилар бор, аммо таркибимиздаги футболчилар билан энг юқори натижаларга эриша оламиз", - дейди Анчелотти.

Шархлар
Реклама