Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга келади
01 ноябр 2017, 18:21 804 кўрилди

alt

Жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси, Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони деган юксак номларга сазовор бўлган Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар қилади.

Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали Ўзбекистонда футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадида Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама