Исроил Мадримовни ҳафтанинг энг яхши боксчиси бўлиши учун қўллаб-қувватланг!
16 мая 2017, 12:00 1171 кўрилди

alt

Айни вақтда WSBнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ўтган ҳафтанинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилмоқда. Унда франциялик Самуэль Кармона, қозоғистонлик Сапарбай Айдаров ҳамда ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг номзоди қайд этилган.

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта "Uzbek Tigers" боксчилари Кубанинг "Cuba Domadores" жамоаси спортчиларига қарши жанг ўтказиб, 3:2 исобида зафар қучди. Жангда -75 кг вазн тоифаси бўйича иштирок этган боксчимиз Исроил Мадримов Олимпиада, жаҳон чемпиони ҳисобланган Арлен Лопесни мағлубиятга учратди.

Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этиб, боксчимизни қўллаб-қувватланг!

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  17 мая 2017, 10:08
Омад сенга Исроил
Реклама