Испаниядан ғалаба билан
21 июн 2013, 15:57 716 кўрилди

altДунёнинг йигирмадан зиёд давлатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этган чемпионатнинг комплекс машқ бажариш, махсус техника ва яккама-якка беллашувларида ўз маҳоратини намойиш этган Муҳаммадшариф Ваққосов, Анвар Адҳамжонов, Мирасил Мирраҳимов ва Ойбек Жалилов иккитадан олтин медални қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Зуҳра Эргашева битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритган бўлса, Суннатулла Жалилов биттадан олтин, кумуш ва бронза, Салим Салимов эса биттадан олтин ва бронза медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Камронбек Тоҳиров, Ойбек Мирзаев, Иброҳим Зоҳидов, Маҳмуд Убайдуллаев, Шохруҳ Рихсибоев, Ҳасан Иномжонов ва Бобурали Мирканбоев ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Хуршид Абдуллаев ва Абдумутал Аъзамов кумуш, Ботирали Мирканбоев бронза медаль билан кифояланди.

Жаҳон чемпионатида таэквондочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Италия ва Қозоғистон вакиллари кучли учликдан жой олди.

Шархлар
Реклама