Ўзбекистонлик сузувчилар Россия чемпионатида бронза медали билан тақдирланди
21 июн 2013, 14:10 791 кўрилди

altДаниил Букин, Владимир Мустафин, Алексей Дерюгов ва Ҳуршид Турсуновлар Москва шаҳрида ўтказилган мусобақада бронза медали билан тақдирландилар. 


4×100 метр комплекс эстафетасида 3.46,49 вақтни қайд этган сузувчиларимиз учинчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистон терма жамоасини Санкт-Петербург ( 3.39,50) ва Москва (3.41,27) жамоалари ортда қолдиришди.

Шархлар
Реклама