Ўзбекистонлик спортчи эркин, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медалига сазовор бўлди
23 сентябр 2013, 17:32 3848 кўрилди

altДунёнинг кўплаб мамлакатларидан етти юзга яқин энг сара полвонлар иштирок этган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши беллашувларида ҳамюртимиз Элмурод Тасмуродов бронза медалга сазовор бўлди.

Олтмиш килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Осиё чемпиони Э.Тасмуродов хорватиялик Тонимир Сокол, украиналик Дмитро Цимбалюк, япониялик Казума Курамото ва қозоғистонлик Алмат Кебиспаевни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Бу ўзбек полвонларининг мазкур жаҳон чемпионатидаги иккинчи медалидир. Биринчи бронза медални эркин кураш бўйича 74 килограмм вазн тоифасида Рашид Қурбонов қўлга киритган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мабуот хизматидан маълум қилишларича, эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2014 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади, деб хабар беради ЎзА.

 

Шархлар
Мехмон
  26 июн 2015, 12:08
Янавор койил.
Реклама