Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиё кубогида учта олтин медални қўлга киритди
18 сентябр 2013, 15:56 624 кўрилди

altЁшлар ўртасида Зуфар Қодиров 105 килограммдан ортиқ вазнли полвонлар баҳсида учта олтин медални қўлга киритди. У штангани даст кўтаришда 150, силтаб кўтаришда 180, иккикурашнинг умумий натижасига кўра, жами 330 килограмм кўрсаткич билан барча рақибларини ортда қолдирди.

Вазни 77 килограмм оғир атлетикачилар мусобақасида Файзулло Набиев штангани силтаб кўтаришда 161 килограмм натижа қайд этиб, терма жамоамиз ҳисобига кумуш медаль қўшди.

ЎзА

Шархлар
Реклама