Ўзбекистонда қишки спорт турлари бўйича тўртта мустақил федерация ташкил этилади
14 декабр 2017, 16:46 963 кўрилди

alt

Яқин орада Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон фигурали учиш ва шорт-трек федерацияси, Ўзбекистон кёрлинг федерацияси ва Ўзбекистон чанғи спорти федерациялари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу федерациялар таркибига, шунингдек, сноуборд, тоғ чанғи спорти, фристайл, трамплиндан сакраш каби спорт турлари ҳам киритилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантиришга қаратилган Президент  қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Қишки спорт турлари бўйича янги федерациялар шу йўналишда амалга оширилаётган ҳаракатлар эвазига иш бошлайди.

Президентнинг 2017 йилнинг 5 декабрдаги “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига кўра, Тошкент вилоятининг  Чимён тоғ ён бағрида яқин келажакда тоғ-чанғи куротини бунёд этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Тошкентда “Ҳумо” кўп тармоқли муз саройи қуриб битказилмоқда.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама