Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги очилиши бўйича келишувга эришилди
04 ноябр 2017, 19:54 435 кўрилди

alt

Айни кунларда Чехия пойтахти Прагада бўлиб турган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди. Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.  

Жорий йилнинг март ойида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги вакилларининг Тошкент шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистонда мазкур ташкилотни тузиш имкониятлари мухокама қилинган эди. 

Роб Коехлер Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласида кўмаклашиш мақсадида экспертлар ва мутахассислардан иборат коммисия юборишини маълум қилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама