Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан олдин гуруҳдан чиқди
28 июн 2013, 23:12 838 кўрилди
altУшбу натижа Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг муддатидан аввал чорак финалга чиқишини таъминлаб берди. Эслатиб ўтамиз, мусобақада олтита гуруҳ мавжуд бўлиб, энг яхши натижа қайд этган тўртта учинчи ўрин соҳиби ҳам чорак финалга чиқиши белгилаб қўйилган. Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида тўрт очко бор. А гуруҳида Гана терма жамоаси уч очко билан учинчи ўринни эгаллаганди. Бугун худди шундай натижани Мексика терма жамоаси қайд этди. Ўзбекистон терма жамоаси эса учинчи турда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, учинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслигини инобатга оладиган бўлсак, тўрт очкога эга бўлган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарганлари билан бемалол табрикласа бўлади.
 
Умид қиламизки ёшларимиз бу натижа билан чекланиб қолмайдилар ва сўнгги турда Уругвайга қарши муносиб ўйин намойиш қилиб, ғалабага эришадилар ва гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқадилар.
 
Шархлар
Реклама