Ўзбекистон U19 Непал U19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
09 октябр 2013, 15:15 827 кўрилди
altМайдонда Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси непаллик тенгдошларига қарши куч синашишди. 
 
Қизиқарли кечган баҳсда 5:0 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Унда Элдор Шомуродов учта гол уриб, хет-трикни нишонлади. Нормуродов 14-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Давлатов 49-дақиқада пенальтидан битта голга муаллифлик қилди, деб хабар беради уфф.уз.
 
Ўйин тўлиқлигича Ўзбекистон футболчиларининг устунлиги остида ўтди.
Осиё чемпионати саралаши
Ўзбекистон U19 - Непал U19 — 5:0
Голлар: Нормуродов (14), Шомуродов (35), Давлатов (49 пен), Шомуродов (62), Шомуродов (71).
Шархлар
Реклама