Ўзбекистон U17 футболчиларига Италия, Испания ва Германия клублари қизиқмоқда
06 ноябр 2013, 18:20 801 кўрилди

alt

Чемпионат таассуротлари билан ўртоқлашган мураббий унинг шогирдларига хориждан баъзи қизиқишлар бўлганлигини айтиб ўтди.Журналистларнинг "Футболчиларга хориждан таклиф бўлдими?" деган саволига Нуралиев қуйидагича жавоб қайтарди.

 

Дилшод Нуралиев: - Бўлди. Италиядан келган скаут болалар билан музокара олиб бориш учун келганда, уни қайтардик. Унга ўз визиткамни бердим ва мундиалдан сўнг футболчи ва унинг клуби билан алоқага чиқишини сўрадим. Улар қизиқиш билдирган футболчилар қайси клубга таалуқли эканини айтдим. Шунингдек Испаниядан ҳам мутахассислар қизиққанини кўрдик. Яна Тошкентга қайтиб келганимиздан сўнг Германия бундеслигадаги клублардан бирининг спорт директори биз билан алоқага чиқди. Аммо улар қизиқиш билдирган футболчилар ким эканини айта олмайман. Фақат “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларига тегишли футболчилар эканини айтишим мумкин.

 

Фото манбаси: www.the-uff.com

 

Шархлар
Реклама