Ўзбекистон U17 деярли кейинги босқичда!
22 октябр 2013, 09:30 679 кўрилди

alt21 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 2-тур ўйинида Марокаш ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда жамоалар дарвозаларни ишғол қила олмадилар ва ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Ушбу натижа вакилларимизнинг нимчорак финалга чиқишига етарли бўлади. Чунки термамиз ҳисобида 4 очко бор ва гуруҳда 3-ўринни олган жамоаларнинг энг яхши тўрттаси ҳам кейинги босқичга йўл олади. 

Ўзбекистон ва Марокаш ўсмирлар терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Хорватия ҳамда Панама ўсмирлари ўртасидаги баҳсда Хорватия кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Энди охирги турда яъни 24 октябрь куни биз Хорватия билан ўйнаймиз ва ушбу учрашувда камида дуранг қайд этсак, плей-оффда А-гуруҳида иккинчи ўринни олган (Гондурас бўлиши эҳтимоли катта) жамоа билан ўйнашимиз ҳақиқатга яқинроқ.


«C» Гуруҳи, 2-тур.

ЎЗБЕКИСТОН (U-17) - МАРОКАШ (U-17) 0:0

ХОРВАТИЯ (U-17) - ПАНАМА (U-17) 1:0

 

ЖАДВАЛ

 ЖАМОАЛАР Ў Т-Н О
1.  МАРОКАШ 2 3-1 4
2.  ЎЗБЕКИСТОН 2 2-0 4
3.  ХОРВАТИЯ 2 2-3 3
4.  ПАНАМА 2 0-3 0

 

 

Реклама