Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатарга йўл олди
03 октябр 2013, 10:16 698 кўрилди
alt
«А» саралаш гуруҳи доирасида Қатарда меҳмон бўлиб турган бошқа терма жамоалар – Ҳиндистон, Непал ва Туркманистон ёшлари каби Ўзбекистон U-19 термаси ҳам Доҳадаги беш юлдузли Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида жойлашган. Терма жамоанинг 2 октябрь, чоршанба куни ўтказилган машғулотлари ушбу меҳмонхонадан 20 дақиқалик масофада жойлашган Қатар Футбол уюшмаси Техник қўмитасига қарашли машғулот майдонларида ўтказилди.
 
Қатардаги «А» саралаш гуруҳи ўйинлари 4 октябрь куни старт олади. Ўзбекистон ёшлари дам оладиган 1-турда Непал Туркманистонга қарши, Ҳиндистон эса саралаш баҳслари мезбони Қатарга қарши майдонга тушади. Евстафеев шогирдлари эса саралашдаги юришини 6 октябрь куни, Туркманистонга қарши ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» билан бошлайдидея хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев сараалш баҳсларига 23 нафар футболчини жалб этган.
 
 
Шархлар
Реклама