Ўзбекистон (U-17) терма жамоасига Жаҳон чемпионатида кучли тўртликка кириш вазифаси қўйилди
08 октябр 2013, 10:32 657 кўрилди
altКуни кеча терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев “Спорт” телеканалининг “Футбол шарҳи” кўрсатуви меҳмони бўлди ва шогирдлариннг мундиалга тайёргарлиги ҳақида гапириб берди. 
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоа олдига аниқ вазифа қўйган. Дилшод Нуралиев ўз жамоаси билан жаҳон чемпионатининг кучли тўртлигига кириш яъни ярим финалга қадар етиб бориш ҳақида топшириқ олганлигини айтади. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистоннинг биронта терма жамоаси жаҳон чемпионатининг ярим финалига етиб бормаган. Футболчиларимизнинг энг яхши натижаси чорак финал ҳисобланади. 17 ва 20 ёшгача бўлган терма жамоаларимиз сўнгги мундиал баҳсларида айнан ана шундай натижага эришишган. Бироқ улардан фарқли ўлароқ, Дилшод Нуралиев жамоаси Ўзбекистон термалари орасида биринчи бўлиб Осиё чемпионлигини қўлга киритган ва жаҳон чемпионатига қитъанинг биринчи жамоаси сифатида ташриф буюради. Ўзбекистон ўсмирлари Хорватия, Марокаш ва Панама термалари билан "С" гуруҳидан жой олган. 
 
Шархлар
Реклама