Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамни мағлуб этди
15 ноябр 2013, 19:21 901 кўрилди

altУчрашувдаги ҳисобни Воҳид Шодиев очди. Шодиев рақиб ҳимоячисига босим ўтказди ва уни бош билан тўпни дарвозабонга етказиб беришга мажбур қилди. Шундан сўнг Воҳид тўхтаб қолмади ва дарвозабонга ҳам босим ўтказди. Вьетнамнинг ишонган посбони бу босимга дош бера олмади ва оддий вазиятда тўпни қўлидан чиқариб юборди... Ҳисоб 0-1.

Иккинчи бўлимда эса Игорь Сергеев ва Сардор Рашидовлар биттадан тўп киритиб терма жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Осиё Кубоги саралаши

“Е” гуруҳи

Вьетнам - Ўзбекистон 0:3

Голлар: Воҳид Шодиев 42, Игорь Сергеев 47, Сардор Рашидов 89

Вьетнам: Бун Тан Труонг, Ау Ван Хоан, Нгуен Ван Биен, Чау  Пхуок Вин, Хоанг, Хуйин Ан, Нгуен Куанг (Маи Тиен Тан 76), Таи, Бин, Нхиен (Нгуен Хуан Тан, 52), Луонг.

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Даврон Хошимов (Ислом Тўхтахўжаев, 79), Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Сервер Жепаров (с), Санжар Турсунов (Сардор Рашидов, 46), Воҳид Шодиев (Жамшид Искандеров, 70), Игорь Сергеев

 

Шархлар
Реклама