Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Таиландни мағлубиятга учратди
07 июн 2017, 08:54 2519 кўрилди

alt

6 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент шаҳрида Таиланд футболчилари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. “Бунёдкор” стадионида ўтган ўйинда Ўзбекистон термаси 2:0 ҳисобида зафар қучди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Учрашувнинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов томонидан узатилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига киритди. Ўйин якунида Сардор Рашидов чиройли зарба билан ҳисобни оширишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мазкур ўйинда тажрибавий таркибни синовдан ўтказди.

Ўзбекистон термаси 12 июнь куни Теҳронда ЖЧ–2018 саралаш ўйинида Эронга қарши майдонга тушади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама